Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ходимлари билан психологик тренинг машғулотлари ўтказилди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат
хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати
батальони ходимлари билан вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар
ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари томонидан
ходимларнинг мулоқотчанлигини ошириш, руҳий ҳолатида юзага келиши мумкин бўлган
бузилишларни олдини олиш мақсадида улар билан давра-суҳбати ва психологик
тренинг машғулоти ўтказилди. Шунингдек, уларга хизмат фаолияти давомида
фуқароларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ҳамда шахсларнинг жинс ва ёш тоифасидан
келиб чиқиб профессионал-экспрессив ҳаракатлар билан самарали мулоқотга
киришиш, агрессияни қўзғатувчи муомала ва нокасбий жестлардан тийилиш юзасидан
керакли тавсия ва кўрсатмалар берилмоқда.