Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан Ички ишлар органлари ходимларининг шахсий, ижтимоий ва хизматни ўташ билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 июль кунидаги 282-сон ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2025 йил
01 август кунидаги фармойишлари ижроси юзасидан “Инсон қадри учун” шиори остида
ўтказилаётган “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида жорий йилнинг 13 август
куни вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биносида, вилоят ички
ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиевнинг фуқаролар
ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси шахсий таркибининг ижтимоий ва шахсий
масалалари бўйича “Сайёр қабули” ташкил этилди.
Ташкил этилган “Сайёр қабул” давомида турли
хил ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, ижобий
ҳал этиш чоралари кўриб чиқилди.
Сайёр қабул давомида, фармойиш
билан тасдиқланган дастур ижросини таъминлаш мақсадида, жами 10 нафар ички
ишлар органлари ходимлари ўзларининг муаммолари билан мурожаатлар қилишиб,
қилинган мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, хизмат фаолияти
давомида ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимларга бир марталик пул маблағлари мукофот
тариқасида топширилди.
Албатта бу каби сайёр қабулларни
мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат олиб бораётган ходимларнинг
оилавий шароитини чуқурроқ ўрганиб, уларнинг мавжуд ижтимоий муаммоларини ҳал
этишда муҳим аҳамият касб этади.