12 Сентябр 2025 йил 142

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси фахрий ходимлари ўртасида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” кўрик-танлови ўтказилди.

Мамлакатимизда кекса авлодни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ижтимоий ҳаётдаги фаолликларини ошириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2021 йил 15 июльдаги “Ички ишлар органлари фаолиятида фахрий ходимларнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғига асосан, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Йилнинг энг фаол фахрий ходими” кўрик-танловининг вилоят саралаш босқичи ўтказилди.

Ушбу танловда бошқарманинг соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимларининг энг фаол фахрий ходимлари иштирок этишди.

Мазкур танлов низомига кўра фахрий ходимлар 3 та шарт асосида: Дастлаб 1-шартда “Шахмат ва шашка” спорт турлари бўйича ўзаро беллашишди. 2-шартда эса танлов иштирокчилари юртимиз ҳамда дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан қай даражада хабардорликлари юзасидан тезкор савол-жавоблар бўлган бўлса, 3-шартда иштирокчи фахрий ходимларнинг иш фаолиятини акс эттирувчи фотоальбом ҳамда қилинган ишлар маълумотномаси ўрганилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, истеъфодаги старшина Норбой Пардаев 3-ўринни, истеъфодаги майор Зокиржон Юнусов 2-ўринни қўлга киритган бўлса, истеъфодаги подполковник Зокиржон Худоймуродов танловнинг фахрли 1-ўринни эгаллаб, мазкур танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.    

Танлов якунида фахрий устозлар Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси истеъфодаги майор Абдухалим Абдуҳалиловнинг хизмат хонасида бўлиб, иш фаолияти билан яқиндан танишиш билан бирга тажрибалар алмашишди. Шундан сўнг, фахрий устозлар мархум устоз истеъфодаги полковник Абдусамат Бозорбоевнинг хотирасига бағишлаб ташкил этилган, “Уй музейи”га ташриф буюришди. Уй музейига ташриф давомида фахрийлар марҳум устознинг ҳаёт йўллари, хизмат фаолияти ва эришган ютуқлари билан яқиндан танишишди.

Text to speech