12 Июл 2025 йил 80

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари фахрийси марҳум истеъфодаги полковник Абдусамат Бозорбоев хотирасига бағишлаб “Уй музейи” ташкил этилди.

Бугун ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат олиб борган, ички ишлар органи фахрийси, марҳум устоз истеъфодаги полковник Абдусамат Бозорбоевнинг яшаган хонадонларида уларнинг ёрқин хотирасига бағишлаб ташкил этилган “Уй музейи”нинг очилиш маросими ташкил этилди.

Ушбу уй музейи очилиш маросимида вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, фахрий устозлар, ёш ходимлар, ўқувчи ва курсантлар ҳамда марҳум Абдусамат Бозорбоевнинг фарзандлари оила аъзолари иштирок этишди.

Ташкил этилган ушбу уй музейини очиш баҳонасида, устознинг шогирдлари уларни хотирлашар экан, устознинг узоқ йиллик мазмунли ҳаёти ва хизмат фаолияти давомида тўплаган маълумотлари, эришган ютуқлари, хизмат давридаги ўзига хос қийинчилик ва машаққатлари ҳақида сўзлаб беришди.

Тадбирда, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шадиев иштирок этиб, ушбу уй музейини очилиши ҳеч шубҳасиз, ички ишлар органлари фахрий устозлари ҳамда ёш ходимлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни “янги босқич”га олиб чиқиб, фахрийнинг бой ҳаётий ва хизматдаги тажрибаларини ёшлар ўрганиши ортида ходимларда ватанга, касбига садоқат туйғуларини янада камол топтиришда муҳим аҳамият касб этишини, бундан буён фахрийлар ҳамда ёш ходимлар ўзаро ҳамкорликдаги амалга ошириладиган ишлар, шунингдек, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари доимгиданда кўпроқ эътибор марказида бўлишини таъкидлаб ўтди.

Албатта ташкил этилган ушбу уй музейи марҳум устозларнинг номини абадийлаштириш билан бирга, ёш авлод онгида устозларга бўлган ҳурмат, Ватанга бўлган муҳаббат туйғуларини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech