12 Январ 2024 йил 972

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Термиз давлат универитети талаба ёшлари учун “14-январь Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

14 январь Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топган кун сифатида нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 9 январь кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ҳамда “14 январь Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, Термиз давлат университети билан ҳамкорликда байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Х.Нурматов ва масъул ходимлари, университет ёшлар масалалари бўйича проректори О.Шофиев, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармасига тегишли бўлган махсус техника ва қурол аслаҳалар намойиши тадбир иштирокчиларида юқори тасуротлар уйғотган бўлса ходимларнинг жанговар ва кўргазмали чиқишлари эса мазкур тадбирга ўзгача шукуҳ бағшлаб, ёшларда ушбу соҳага қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Университетниннг беш минг нафар талабасини қамраб олган мазкур тадбирда, ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳам намойиш этилди.

Бир сўз билан айтганда, бу каби ватанпарварлик тадбирлари талаба-ёшларда Ватанга меҳр-муҳаббат, ватанпарварлик, қалбида фахр туйғусини уйғотишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech