12 Январ 2024 йил 915

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларининг таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида спорт мусобақаларига старт берилди.


Сурхондарё вилоятида Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 14-январ Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 79-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023-йил 20-декабрдаги 380-сонли Фармойиши талабларига асосан вилоят ички ишлар органларининг таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмалари ходимлари ўртасида спорт мусобақаларига старт берилди.

 

Бундан кўзланган асосий мақсад, шахсий таркибнинг тезкор-хизмат ва жанговар вазифаларни бажаришда жисмоний ва психологик шайлигини шакллантириш, турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасида жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанговар усулларини ва махсус воситаларни моҳирона қўллаш, тезкорлик, шунингдек, хизмат фаолияти жараёнида юқори ишчанликни таъминлаш ҳамда юксак маънавий-руҳий сифатларини тарбиялаш ҳисобланади.

Text to speech