21 Феврал 2024 йил 306

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг аёл ходималари ўртасида “Фидойи аёл ходима” кўрик танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 21 февраль кунидаги “Ички ишлар органларида “Фидойи аёл ходима” кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги тегишли буйруғига мувофиқ, 8-март “Ҳалқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Бухоро вилоятида 27-29 феврал кунлари ўтказилиши режалаштирилган III-Республика хотин-қизлар форуми асосида “Фидойи аёл ходима” кўрик танлови ўтказилиши белгиланган.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида жорий йилнинг 21 февраль куни “Фидойи аёл ходима” танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Мазкур танловда вилоят ИИБнинг соҳавий хизматлари ҳамда 15 та шаҳар-туман ИИБларидан ташриф буюрган ходималар иштирок этишди.

Бунда ходималар 3 та шарт асосида беллашдилар: Дастлабки 1-шартда иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарликлари, 2-шартда эса жанговар тайёргарликлари, 3-шарт касбий-жанговар билимлари онлайн тест орқали синовдан ўтказилди.

Кўрик танлов якунига кўра, Термиз тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори Ахмедова Айбиби Абу Райҳон қизи 3-ўринни, Бошқарма Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бўлинмалари карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи сафдор ходими Марданова Севара Баходир қизи 2-ўринни, Сурхондарё вилоят ИИБ Миграция  ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси Ички миграция фуқароликни расмийлаштириш бўлими катта инспектори майор Чоршанбиева Дилфуза Шакирована 1-ўринни,  қўлга киритиб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Танловнинг ғолиб ва совриндорлари бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Text to speech