9 Ноябр 2023 йил 835

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳамда спортнинг “Ҳарбий эстафета” тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи ҳамда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 30 октябр кунидаги тегишли фармойишларига асосан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларининг фаолиятини янада такомиллаштириш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-январдаги ПҚ-96-сон “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуаль ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ушбу ўқув йиғинига жалб этилган ходимларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш маънавий-маърифий билим даражалари ҳамда жисмоний-жанговар шайлигини синовдан ўтказиш ва янада ривожлантириш мақсадида,  жорий йилнинг 8 ноябрь куни ўқув йиғини иштирокчилари ўртасида “Заковат” интеллектуаль ўйинлари ҳамда спортнинг “Ҳарбий эстафета” тури бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Қизғин бахс-мунозараларга бой бўлган мусобақаларда вилоят ИИБ аппарати ҳамда барча шаҳар-туман ИИБларидан жамоалар иштирок этишди.

“Заковат” интеллектуаль ўйинларида 3-ўринни вилоят ИИБ аппарати қизлар жамоаси, 2-ўринни Денов тумани ИИБ жамоаси, фахрли 1-ўринни эса Сариосиё тумани ИИБ жамоаси қўлга киритган бўлса, спортнинг “Харбий эстафета” тури бўйича эса 3-ўринни Бойсун тумани ИИБ жамоаси, 2-ўринни Сариосиё тумани ИИБ жамоаси эгаллаган бўлса, фахрли 1-ўринни Қизириқ тумани ИИБ жамоаси қўлга киритди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоалари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг диплом, қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар. Совғалар бошқарма бошлиғи ўринбосарлари томонидан тантанали равишда топширилди.

Text to speech