9 Май 2025 йил 266

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан меҳнат фахрийлари ҳамда хизмат вақтида вафот этган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олишди.

Инсон учун тинчлик бебаҳо неъматдир. Осойишталигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Шунданми ўзбек халқи азал-азалдан тинчликсеварлик тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросга эга. 9 май санасини Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025 йил 28 февралдаги 9-май “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш тўғрисида”ги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, “Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қахрамонлик унутилмайди” шиори остида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва масъул ходимлари билан, ишлар идораларида узоқ йиллар самарали фаолият олиб борган меҳнат фахрийлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган бир гуруҳ ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.  

Хонадон соҳиблари билан дилдан қилинган суҳбат асносида, хонадон соҳибларига байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, бошқарма бошлиғининг байрам совғалари улашилди.

Ушбу байрам баҳонасида хабар олинган хонадон соҳибларининг муаммо ва таклифлари бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

Text to speech