6 Август 2025 йил 394

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир қилинган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар” мавзусига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан барча соҳалар қатори ички ишлар органлари тизимида ҳам муҳим ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Тизимда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси халқ манфаатларига хизмат қиладиган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари йўлида дастуруламал бўла оладиган тузилмага айланаётганлиги айни ҳақиқат. Албатта бу йўналишда Ички ишлар органлари ходимларининг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

Сурхондарё  вилояти ички ишлар бошқармасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, Эксперт-криминалистика маркази, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва уларнинг қуйи тизимдаги ходимлари ўртасида “Республикада ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган қонун бузилиши ва салбий ҳолатлар” шахсий таркиб эътиборига етказилиб, келгусида қонунийликни таъминлаш, ижрочилик ва хизмат интизомига риоя қилишга бағишланган видео селектор тарзидаги танқидий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти масъул ходими подполковник Ғолибжон Набиев, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Нуриддин Худжамурадов, ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё  вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ҳамда “Х.Сулаймонова” номидаги Республика суд-экспертиза маркази Сурхондарё вилоят бўлими мудири Мирсоҳиб Қўнғиротовлар иштирок этиб, йиғилиш иштирокчиларига мавзу доирасида атрофлича маълумотлар бериб ўтишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 26 февралдаги “Айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 101-сонли буйруғида белгиланган вазифалар юзасидан тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, Суд-экспертиза турлари ва жиноят ишларида давлат ҳисобидан адвокатларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ўқув машғулотлари ҳам ўтказилди. Ўқув машғулоти давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди.

Text to speech