6 Май 2025 йил 567

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмун моҳиятига бағишланган ўқув-йиғини ташкил этилди.

Видео селектор тирзида ташкил этилган ўқув йиғинида,  Термиз шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти 2-даражали адлия маслаҳатчиси Вохид Назаров ҳамда Термиз шаҳридаги "Камелот фемида" адвокатлик бюроси раҳбари-адвокат Абдусалим Жабборовлар иштирок этиб, вилоят ИИБ ҳамда барча шаҳар-туман ИИБ шахсий таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги “коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-апрелдаги “давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сонли қарорини мазмун-моҳиятини ва шу асосда бир қатор тегишли чора-тадбирлар белгиланганлиги юзасидан мисоллар орқали маърузалар қилинди.

Ўқув йиғин якунида, ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига маърузачилар томонидан тегишли жавоблар олишди.

Text to speech