25 Феврал 2025 йил 893

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021-йил                21-октябрдаги “Ички ишлар органлари маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Жорий йилнинг 24 февраль куни вилоят ички ишлар бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар учун “Китоб ярмаркаси” ташкил этилди.   

 Мазкур ярмаркадан кўзланган асосий мақсад, ходимларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг билим ва малакаларини ошириш, фикрлаш доирасини кенгайтириш, уларда бой маданий меросимиз, тарихий анъаналаримиз, умуминсоний қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат каби юксак туйғуларни янада кучайтириш ҳамда  китобхонлик маданиятини юксалтиришдан иборатдир.

Ташкил этилган китоб ярмаркасида ходимлар ўзлари севиб мутолаа қиладиган ёзувчи ва адибларнинг сара ижод намуналари акс этган китоблардан ҳарид қилдилар. Бундан ташқари улар, вилоят Ички ишлар бошқармасида мавжуд кутубхонагаҳам эсдалик сифатида китоб совға қилишди.

Text to speech