11 Июн 2024 йил 362

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган кинология бўлинмаси ходимлари ўртасида “Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги” шиори остида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Кинология бўлинмаси ходимларининг хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилишлари, хизмат шароитлари ва оилавий аҳволини ҳамда ходималарнинг психологик ҳолати ва оиласидаги маънавий-руҳий муҳитни ўрганиш борасидаги ишлар самарали йўлга қўйилган.

Бунда уларнинг яшаш хонадонларига борилиб, яшаш-шарт шароитлари, оиладаги муҳит, муаммолари ўрганилган бўлса, хизмат фаолияти ўрганишда уларнинг хизмат ва ижро интизоми, қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлари кўздан кечирилди.

Text to speech