27 Август 2024 йил
424
Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини
шакллантириш, уларнинг жисмоний-жанговар ва касбий тайёргарлик даражасини
кучайтириш, улар орасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлашга
қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар
органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин
ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 11 мартдаги тегишли
буйруғига мувофиқ, Сурхондарё вилояти шаҳар-тумани ИИО бошлиқлари ўртасида “Энг
яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Мазкур танловда иштирокчилар олтита шарт жисмоний ва жанговор тайёргарлик
даражаси, IQ даражасини аниқлашга қаратилган психологик тест, хизмат фаолияти
давомида амалга оширган ишлари, тест саволлари ва оғзаки суҳбат асосида
танловда иштирок этишди.
Танловнинг якуний натижасига кўра, Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими
бошлиғи подполковник Акмал Бердиназаров учинчи, Ангор тумани Ички ишлар бўлими
бошлиғи майор Содиқ Чориев иккинчи ўринга лойиқ деб топилган бўлса, Термиз
тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ўктам Мустафақулов танловнинг
фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқига йўлланмани қўлга
киритди.
Танлов якунида ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо
эсдалик совғалари билан тақдирланди.