14 Октябр 2024 йил 464

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан пластик картадан пул ўғирланиши билан боғлиқ хатти ҳаракат фош этилди.

Жорий йилнинг 21 сентябр куни Бойсун тумани Авлод маҳалласи яшовчи фуқаро вилоят Ички ишлар бошқармасининг “102” қисқа рақамли телефонига қўнғироқ қилиб, номаълум шахслар ижтимоий тармоқ орқали 10 500 000 (ўн миллион беш юз минг) сўм пул маблағларини ечиб кетганлиги ҳақида мурожаат қилади.

Сурхондарё вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув натижаларига кўра ушбу жиноятни  2003 йилда туғилган, Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро "А" кибер жиноий йўллар орқали фуқаронинг телеграм ижтимоий тармоғига уланиб, ундаги click_botдаги пулларини ечиб олиб ўзининг бинанс крипто биржадаги аккоунтига ўтказиб олганлиги аниқланди.

Text to speech