25 Октябр 2023 йил 923

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида 25 октябрь Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган Ички ишлар ходимлари бугун касб байрамини муносиб нишонламоқдалар.

Жумладан, Вилоят ИИБ бошлиғининг 2023 йил 21 октябрь кунидаги Ўзбекистон Республикаси ички ишлари органлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ҳамда 25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” муносабати билан касб байрамини юқори савияда ва кўтаринки руҳда кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 октябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир аввалида вилоят ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, Ички ишлар вазирининг байрам табригини шахсий таркибга ўқиб эшиттирди ҳамда осуда ҳаётимиз кафолатлари бўлган Ички ишлар органлари ходимлари эътироф этилиб, соҳадаги ислоҳотлар натижасида эришилаётган ютуқлар тилга олинди. Шундан сўнг, тизимда ўзларининг самарали иш фаолияти билан хамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимлар вилоят Ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар-туман ички ишлар бўлимларида ҳам давом этмоқда.

Text to speech