6 Июн 2024 йил 267

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходим ва ишчи хизматчиларнинг оила аъзоларига Ангор тумани “Ишга марҳамат” Мономарказ фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сонли қарорига асосан Ангор тумани  “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилган.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ходимлари томонидан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилиб келаётган ходим ва ишчи хизматчиларнинг оила аъзолари, Ангор тумани “Ишга марҳамат” Мономаркази фаолияти билан таништирили, уларни касбга ўқитиш бўйича, -Аёллар сартарошлиги ( 3 ой ), -Эркаклар сартарошлиги ( 2 ой ), -Тикувчилик (3 ой ),-Қандолатчилик ( 2 ой ), -Ошпазлик ( 2 ой ), -Косметология ( 2 ой ), - Нейл-стилист ( 2 ой ), -Ёш болалар ва қариялар учун энага ( 2 ой ), -Автосервис техник хизмат кўрсатиш ( 2 ой ), -Сантехника ( 3 ой ), -Электрик ( 3 ой ), -Пайвандловчи ( 3 ой ), -Маиший уй рўзғор буюмларини таъмирлаш устаси ( 3 ой ), -Кран операторлиги ( 3 ой ), -Токар (Фрезер) ( 3 ой ), -Сувоқчи ва бўёқчи ( 2 ой ), -Кафел ва ғишт терувчи ( 2 ой ), -Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги Иссиқхона бўйича мутахассис ( 3 ой ), -Тадбиркорлик асослари ( 1 ой ), -Wеб дастурлаш ( 3 ой ), -Компьютер саводхонлиги ( 1 ой ), -Бухгалтерия ИС дастури (ўрта малакали) ўқув курси ( 3 ой ), -Хорижий тиллар, Рус тили ( 3 ой ), -Инглиз тили ( 3 ой ), -Корейс тили ( 3 ой ), -Япон тили ( 6 ой ), -Немис тили  ( 3 ой ) лик ўқув курслари тавсия этилди.

Text to speech