Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” асосида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги “2024-2025-йилларда жамиятда ҳуқуқий
маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрсида”ги қарори
ҳамда Ички ишлар вазирлигининг жорий йил 18 октябрдаги тегишли кўрсатмасига асосан,
5 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ички
ишлар бошқармасида вилоят ёшлар иттифоқи, Термиз Давлат университети, Термиз муҳандислик
ва агротехнологиялари университети, Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали
университети талабалари иштирокида “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” тадбири ташкил
этилди.
Тадбир аввалида
вилоят Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари
майор Хусан Нурматов томонидан талабаларга бугунги тадбир ҳақида маълумот бериб,
бевосита бугунги кунда тизимда кадрлар билан таминлаш хизмати йўналишида ҳам амалга
оширилаётган ишлар юзасидан тушунчалар бериб ўтди.
Шундан сўнг,
талабалар вилоят ички ишлар бошқармаси Эксперт-криминалистика маркази бўлими, вилоят
ички ишлар бошқармаси хузуридаги тергов бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар
бошқармаси Туризмда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан
танишдилар. Бунда талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари
томонидан ижобий жавобларни олишди.
Тадбир
иштирокчиларига келажакда бирор-бир салбий ҳолат натижасида ҳуқуқбузар ёки содир этилган ҳуқуқбузарликдан
жабрланувчига айланиб қолмасликларини олдини олиш мақсадида қисқа вақт ичида
бўлса ҳам мутахасислар томонидан тушунчалар берилди.
Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад эса ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.