Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови ўтказилди.
Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 мартдаги ҳамда Сурхондарё
вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2024 йил 5 август кунидаги “Ички
ишлар органларида Энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича вилоят танловини ташкил
ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги тегишли буйруқ талабларига мувофиқ,
жорий йилнинг 25 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Энг
яхши китобхон” кўрик-танлови ташкил этилди.
Ташкил
этилган ушбу танловда, бошқарманинг соҳавий хизматлари ҳамда барча шаҳар-туман
ИИБларидан иштирокчилар қатнашиб, танловнинг белгиланган низом талабблари
асосида, тест саволлари, бадиий асарлар билимдони ҳамда тезкор савол-жавоб
шартлари асосида ўзаро беллашишди.
Мусобақа
натижаларига кўра, Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лейтенант Санжар
Йўлдошев 3 ўрин, Музработ тумани Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лейтенант Даврон
Абдуҳамидов 2 ўринни эгаллаган бўлса, Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими Жамоат
хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика
инспектори катта лейтенант Элдор Қосимов 1 ўринни эгаллаб, танловнинг
республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Танлов
якунида ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда бир марталик
пул мукофотлари билан тақдирланишди.