Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари фахрий ходимлари ўртасида “Энг яхши Фахрий ходим” кўрик-танлови ташкил этилди.
Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 15 июльдаги “Ички ишлар органлари фаолиятида фахрий
ходимларнинг ролини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тегишли буйруғи ижросини
таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 24 август куни Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Энг яхши Фахрий ходим”
кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Ушбу танловда бошқарманинг соҳавий
хизматлари ҳамда шаҳар-туман ИИБларининг фахрий ходимлари иштирок этишди.
Мазкур танлов низомига кўра фахрий
ходимлар 3 та шарт асосида, дастлабки шартда “Шахмат ва шашка” спорт турлари
бўйича ўзаро беллашув олиб борган бўлса, 2-шартда танлов иштирокчиларининг
юртимиз ҳамда жахонда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан қай даражада хабардорликлари
юзасидан савол-жавоб шарти ўтказилди. 3-шартда иштирокчи фахрий ходимларнинг иш
фаолиятини акс эттирувчи фотоальбом ҳамда қилинган ишлар маълумотномаси
ўрганилди.
Танловнинг якуний натижаларига
кўра, истеъфодаги подполковник Зокиржон
Худоймуродов 3-ўринни, истеъфодаги подполковник Салом Қосимов 2-ўринни қўлга
киритган бўлса, истеъфодаги майор Абдуғаффор Бегимқулов танловнинг мутлоқ ғолиблигини қўлга киритиб,
республика босқичида иштирок этиш йўлланмасига сазовор бўлди.
Танловнинг
ғолиб ва совриндорлари бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо
эсдалик совғалари билан тақдирланишди.