21 Август 2024 йил 342

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг жисмоний-жанговар ва касбий тайёргарлик даражасини кучайтириш, улар орасида қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2024 йил 11 мартдаги тегишли буйруғига мувофиқ, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасининг айрим соҳавий хизмат ва шаҳар-тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Мазкур танловда иштирокчилар тўртта шарт жисмоний ва жанговор тайёргарлик даражаси, амалга оширилган ишлари, тест саволлари ва оғзаки суҳбат асосида танловда иштирок этишди.

Танловнинг якуний натижасига кўра, Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Сайдулло Назиров учинчи, Ангор тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Ўктам Шукуров иккинчи ўринга лойиқ деб топилган бўлса, бошқарма Шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари майор Мансур Саидов танловнинг фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқига йўлланмани қўлга киритди.

Танлов якунида ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Text to speech