1 Апрел 2025 йил 209

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Жамоа шартномаси бажарилиши ҳамда Ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1  апрель куни Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши тармоғи тизимидаги Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида 2023-2025 йиллар учун имзоланган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши юзасидан йиғилиши ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги Низом асосида Ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси Н.Химматова иштирок этди.

Йиғилиш давомида, 2023-2025 йиллар учун имзоланган Жамоа шартномасининг 2024 йилда бажарилиши бўйича Иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш давомида касаба уюшмалари ҳаракатига 120 йил тўлиши муносабати билан маълумотлар ҳам берилди.

Ҳисобот сайлов йиғилишида қўмитанинг 5 йиллик фаолияти юзасидан маърузалар тингланди ҳамда йиғилиш иштирокчилари томонидан қониқарли деб топилди.

Йиғилиш давомида, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва аъзолари қайта сайланди ҳамда келгуси 5 йиллик учун вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech