Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги” доирасида йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси
ички ишлар вазирининг 2022 йил 3 мартдаги тегишли буйруғи ва Ички ишлар вазири
ўринбосарининг 2025 йил 26 майдаги тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида,
2025 йил июн ойининг биринчи ўн кунлиги мамлакат бўйлаб “Коррупцияга қарши
курашиш долзарб 10 кунлиги” деб эълон қилинди.
Ушбу ташаббус доирасида,
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида видео селектор тарзида учрашув
ташкил этилди.
Учрашувда бошқарма
раҳбарияти, шахсий таркиб, фахрийлар ҳамда масъул ходимлар иштирок этди.
Учрашувда
"Коррупция қарши кураш - бизнинг бурчимиз" мавзусида, Термиз Давлат Университети
Юридик факултети "Жиноят ҳуқуқи ва фуқаролик протсесси" кафедраси катта
ўқитувчиси Исломбек Рахматуллоевнинг маърузаси тингланди.
Тадбирда ички ишлар
органларида коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш, хизмат интизоми ва
қонунийликка қатъий риоя этиш, пора ва таъмагирлик каби ҳолатларнинг олдини
олиш юзасидан долзарб масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, шахсий таркиб
ўртасида ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, сабаб ва
шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Учрашув давомида, раҳбар
ходимларнинг шахсан жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш, коррупциявий омилларга
нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир сўнгида қатнашчилар томонидан коррупцияга
қарши курашишда фаол иштирок этиш, қонунчиликка қатъий амал қилиш ва фуқаролар
ишончини оширишга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга ошириш лозимлиги
қайд этилди.