Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танлови ўтказилди
Ички ишлар органларида “Соғлом оила – соғлом жамият” ғоясини татбиқ этиш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантириш, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022-йил 15-февраль кунидаги “Ички ишлар органларида “Намунали оила” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги 37-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 апрель куни вилоят Ички ишлар органлари ходимлари оилалари ўртасида “Намунали оила” кўрик танлови ўтказилди.
Мазкур кўрик-танловда
ички ишлар органларида камида 5 йил амалий иш стажига эга, оила қурганига 8 йил
тўлган (ходимларнинг 7 – 15 ёш оралиғидаги фарзандлари кўрик-танловда
иштирок этишлари мумкин), ҳаракатдаги интизомий жазоси мавжуд бўлмаган, вилоят
ИИБнинг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларидан жами 5 та оила иштирок
этишди.
Кўрик-танлов шартларини бажариш давомида иштирокчи
ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўз истеъдод ва қобилиятларини
намойиш этдилар.
Қизғин баҳс ва мунозарали баҳслардан сўнг, фахрли 3-ўринга Шеробод тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ижтимоий профилактика катта
инспектори майор Нормуродов Элмурод
Йўлдошевич оиласи, 2-ўринга
Термиз шаҳар ИИБ 1-сон ИИБ навбатчилик қисми катта инспектор–навбатчиси катта
лейтенант Дуланов Фарход Панжиевич
оиласи муносиб деб топилган бўлса, Ангор тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори капитан Қувватов Фурқат Фарходовичнинг оиласи 1-ўринга муносиб деб топилиб,
мазкур кўрик-танловнинг республика босқичига
йўлланмани қўлга киритди.
Мазкур танлов ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг истеъдодини юзага чиқариш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, вилоят ИИБ тизимида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оилаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлди десак, муболаға бўлмайди.