17 Декабр 2024 йил 677

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ  Хавфсиз туризм бошқармасида вилоят ИИБ ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  Йиғилишни Жамоатчилик кенгаши раиси, истеъфодаги полковник  Ахмад Холиқов кириш сўзи билан очиб, кун тартибига қўйилган масалалар билан кенгаш аъзоларини таништирди.

Вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсульти подполковник Мурод Шаймардонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора–тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–10-сон қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини тизимли равишда амалга ошириш ва жамоатчилик билан ҳамжиҳатлик руҳида ишлашни таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг 2023-йил 11-март кунидаги “Жамоатчилик кенгашлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 122-сон буйруғи талаблари ва ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумотлар келтириб, жамоатчилик кенгаши аъзоларининг янги таркибини ўқиб эшиттирди.

Йиғилиш давомида, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шодиев томонидан Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари тизимида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни таъминлаш ҳамда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи подполковник Фарҳод Тошбоев бошқарма Ахборот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари фаолиятини кенг жамоатчиликка етказиш, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 май кунидаги ЎРҚ-369-сонли “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сонли “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, шунингдек жамоатчилик кенгаши олдига қўйилган вазифалар ижроси юзасидан 2024 йилнинг ўтган 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Ўз навбатида, жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан жамоатчилик кенгашининг жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил қилиниб, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходими майор Фаррух Қодиров томонидан маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун яратилган шароитлар, имкониятлар ва технологиялари билан яқиндан таништирилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассис томонидан жавоблар олишди.

Text to speech