17 Август 2024 йил 659

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи иштирокида, Музработ туманида содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Бугун, Музработ тумани 2-сектор ҳудудидаги “Фидокор” маҳалласи ҳудудида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Т.Исмаилов, Музработ тумани ҳокими А.Исмоилов, секторлар ҳамда тегишли корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла еттилиги фаоллари иштирокида ушбу ҳудудда содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Дастлаб муҳокама йиғилишида,  туман ҳокими А.Исмоилов кириш сўзини олиб, кун тартибига қўйилган муҳим масала юзасидан қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ў.Шукуров Фидокор маҳалласи ҳудудида оила турмуш доирасида содир этилган нохуш ҳолат сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди.

Вилоят ИИБ бошлиғи Т.Исмаилов ҳар бир фуқаро бундай салбий ҳолатларни содир бўлишига томошабин бўлиб эмас, балки уни олдини олишга ҳаракат қилиши, маҳаллада бўлаётган нохуш ҳолатларга барча масъулиятни ҳис этган ҳолда ёндошиши, лозимлиги тўғрисида фикр билдириб, маҳалла еттилиги фаоллари ҳамда таълим муассасаси раҳбар ва ходимларининг жиноят содир этилгунга қадар бўлган фаолиятига кескин танқидий баҳо бериб ўтди.

Шу билан бирга йиғилишда иштирок этган жамоатчилик вакиллари ушбу содир этилган жиноятга ўзларининг муносабатларини бўлдириб ўтишди.

Муҳокама йиғилиши якунида, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан туман ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар ва аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Text to speech