Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида касбий психологик ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшма режа имзоланди.
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник З.Ахбутаевлар ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида касбий психологик ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан 2025 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни ташкил этиш тўғрисида қўшма режа имзоланди.
Бунда ўзаро ҳамкорлик орқали ҳарбий хизматчилар ва ходимлар ўртасида психопрофилактик ишларни олиб бориш, уларга илмий психологик усулларни мақсадли қўллаш орқали жамоадаги соғлом муҳитни шакллантириш, турли стресс ва зиддиятли вазиятларга мослашиш қобилиятини ривожлантириш ҳамда уларнинг жисмоний-руҳий тайёргарлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш, ҳар куни турли тоифа ва ҳарактердаги фуқаролар билан мулоқотда бўладиган ходимларнинг муомала маъданиятини ривожлантириш учун психологик ишларни ташкил этиш мақсад қилинган.