Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг уюшмаган ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 27 июнь куни Сурхондарё вилояти Ички
ишлар бошқармаси биносида, вилоят ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаилов вилоятда
истиқомат қилаётган уюшмаган ёшлар ҳамда ички ишлар органларига бириктирилган
ёшлар билан видео селектор тарзидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Ташкил этилган учрашувда, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Илҳом Сапаров, Ёшлар ишлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Аслиддин
Хуррамов, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари, бошқарма, мустақил бўлим
бошлиқлари, барча шаҳар-туман
студияларидан ички ишлар бўлими бошлиқлари ва ўринбосарлари, Ички ишлар
органларига бириктирилган ёшлар ҳамда фаол ёш ходимлар иштирок этишди.
Даставвал
бошқарма бошлиғи, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ёшларнинг
замонавий билим олишлари учун барча имкониятлар яратилиб берилаётганлиги,
уларни она Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил
этиш масалалари Давлат сиёсати
даражасига кўтарилганлиги боисидан доимий диққат марказида бўлиши натижасида, Янги Ўзбекистон даврида Ёшларга оид давлат
сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул
қилинганлиги, ҳар йили ёшлар форумини ўтказиш ижобий анъанага
айланганлиги, ўтказилаётган форумлар
давомида Президентимиз ташаббуси билан “Янги Ренессанс пойдеворининг бунёдкорлари – ёшлар” улуғвор ғояси
асосида ёшлар билан ишлаш масаласи барчанинг асосий вазифаси эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлаш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилиши, Муҳтарам
Президентимиз томонидан эълон қилинган “2024
йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да ёшлар билан ишлаш,
уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш борасида алоҳида
топшириқлар берилиб, ушбу топшириққа асосан, ички ишлар органларига
бириктирилган бир миллион ёшларнинг 84
мингдан ортиғини (84 878 нафар) тоифага ажратган ҳолда
вилоят ички ишлар органларининг 226 нафар рахбар ходимларига номма-ном бириктирилиб, улар билан манзилли чора-тадбирлар амалга
оширилганлиги ҳақида батафсил сўз юритилди.
Учрашув давомида,
Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Сапаров ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи А.Хуррамовлар
ҳам воҳада ёшларнинг порлоқ келажаги учун амалга оширилаётган кенг имконият ва
шароитлар ҳақида сўз юритиб, ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шундан сўнг, шаҳар – туман ички ишлар органлари
раҳбарлари томонидан ёшлар масалаларида амалга оширилаётган ишлари юзасидан
ҳсоботлари ҳамда уюшмаган ҳамда ички ишлар органларига бириктирилган ёшларнинг
муаммо ва таклифлари ўрганилиб, ёшлар томонидан эришилаётган ютуқлари эътироф
этилди.
Учрашув якунида, ички ишлар органларига бириктирилган ёшлар хорижий тилларни ўзлаштиришлари ва ўрганишлари учун сертификатлар ҳамда бадиий китоблар тўпламлари ёшларга тантанали равишда топиширилди.
Шунингдек, вилоятдаги ёшларнинг билим олишлари, касб-ҳунарли бўлишлари юрт камолоти учун бор куч ғайратини аямай келаётганликлари учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Илҳом Сапаров ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Аслиддин Хуррамовларга бошқарма бошлиғи томонидан ташаккурномалар тақдим этилди.