24 Январ 2024 йил 414

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А.Исмоилов иштирокида Музработ туманидаги ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Жорий йилнинг 24 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов ташаббуси билан Музработ туман ҳокимлиги ҳамда туман “Маданият уйи” биноларида ташкил этилган учрашувда, вилоят Ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сурхондарё вилояти филиали билан ҳамкорликда Корея давлатидан ташриф буюрган иш берувчи Kim Choy бошчилигидаги делегация аъзолари, Республика “SMART EDUCATION” хорижий тилларни ўқитиш маркази раҳбари Т.Ҳайдаровлар хорижий давлатлардаги мавжуд хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, тиббиёт, қурилиш ва бошқа кўплаб соҳалардаги бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

Учрашувда хорижда ишлаш истаги бор 600 нафарга яқин уюшмаган ёшлар ва алоҳида ишлаш талаб этиладиган ёшлар иштирок этди. Уларга касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганишлари учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълумот ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Натижада Германия давлатига 491 нафар, Корея давлатига 31 нафар, Англия давлатига 65 нафар, БАА давлатига 2 нафар ҳамда Полша ва Болгария давлтларига 1 нафардан фуқаролар бориб ишлаш истагини билдиришди.

Шунингдек, хорижий давлатларда касб-ҳунар эгаллаш мақсадида корейс, немис, инглиз, рус ҳамда  араб тилларини ўрганиш истагини билдирган ёшлар рўйхати шакллантирилиб, ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Ёшлар билан ташкил этилган учрашув якунида, хорижий тилларни ўқитиш учун жалб қилинган ўқитувчи ва мураббийлар билан ташкилотчилар ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, таклиф ва тавсиялар тингланди.

Text to speech