20 Феврал 2025 йил 614

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари “Биз донормиз!” акциясида фаол иштирок этишди.

Жорий йилнинг 20 феврал куни “Юксалиш” ҳаракати Сурхондарё вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда  Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари “Биз донормиз!” акциясида фаол иштирок этишиб, вилоят Қон қуйиш марказида ўз ихтиёрлари билан қон топширишди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, Ички ишлар органлари ходимлари сектор ҳудудларида аҳолининг муаммоларини ўрганиш ишлари давомида, фуқаролар ўртасида аниқланган “Анкогемотологик” қон касаллигига чалинган фуқароларга ёрдам кўрсатишга қаратилгандир.

Ушбу қон топшириш тадбирига бошқарманинг барча соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман Ички ишлар органлари ходимлари фаол иштирок этишди.
Фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш билан биргаликда соғлигини асрашга қаратилган ушбу яхшиликка йўғрилган савобли тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech