8 Январ 2024 йил 851

Сурхондарё вилояти хуқуқни мухофаза қилувчи органларида хизмат олиб борётган ёш ходимларга “От спорти ва Камондан ўқ узиш” спорт тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПФ-6260-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллигини ва ватан 14 январ химоячилари куни муносабати билан, Сурхондарё вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан хамкорликда жорий йилнинг 6 январ куни Термиз тумани, “Отчопар” массиви Миллий гвардия Сурхондарё вилояти “Чавондозлар мактаби”да  ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларида хизмат қилиб келаётган ёш ходимлар учун “От спорти” ва “Камондан ўқ узиш” спорт турлари бўйича “Маҳорат дарс”лари ташкил этилди.

Тадбир аввалида, вилоят Миллий гвардияси “Чавондозлар мактаби” директори майор Достон Муродуллаев сўзга чиқиб, ушбу мактаб ташкил этилиши, фаолияти ва от минишда ҳавфсизлик қоидалари ҳақида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берди.

Тадбир давомида иштирокчилар От спорт тури бўйича ўзларига керакли маълумотларни олганларидан сўнг шу ернинг ўзида камондан ўқ узиш спорт тури бўйича мерганлик маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Тадбир сўнгида, ўзларининг фаоллиги билан ажралиб турган ёш ходимларга Ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг ташаккурномалари ҳамда китоблар тўплами топширилди.

Албатта бу каби тадбирларнинг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, ёш ходимларда ватанпарварлик хиссини янада ошириш ҳамда уларнинг бўш вақтларини самарали-мазмунли ўтказишдан иборатдир.

 

Сурхондарё вилоятда хуқуқни мухофаза қилувчи органларида хизмат олиб борётган ёш ходимларга “От спорти ва Камондан ўқ узиш” спорт тури бўйича маҳорат дарси ташкил этилди.

Text to speech