30 Сентябр 2024 йил
309
Сурхондарё вилояти бўйлаб автомобил йўлларида йўл-транспорт ходисаларининг олдини олиш мақсадида кучайтирилган махсус рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Рейдлар
давомида давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб ҳаракатланган, спиртли
ичимлик истеъмол қилиб транспорт воситасини бошқарган ҳамда автомашина олд ён
ойналарини рухсатсиз қорайтирган, қайта жиҳозланган, муддати ўтган жарималари
мавжуд ва "Қидирувда" бўлган транспорт воситалари аниқланиб тегишли
тартибда чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, рейд
тадбирлари давомида қоидабузарлик содир қилган ҳайдовчилар билан такрор йўл
қоидаларини бузмасликлари юзасидан тарғибот тушунтириш ишлари ҳам олиб
борилмоқда.