21 Май 2025 йил 461

Сурхондарё вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ёш ходимлари ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ёш ходимлари ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал кўрик-танлови ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 17-ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3394-сон қарорига асосан, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти кенгаши томонидан, 2025-йилнинг 20-май куни Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ёш ходимлари ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал кўрик-танлови ўтказилди.

Бунда жамоалар ушбу танловнинг биринчи босқичида ўтказилиши керак бўлган Кайкўвуснинг “Қобуснома”, Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, Муҳаммад Алининг “Улуғ салтанат” “Рустамхон” ҳамда “Жадидлар тўплами” каби китоблар бўйича тузилган савол-жавобларда ўзаро беллашувлар бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз кечган бахсларда якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Қўриқлаш бошқармаси жамоаси, 2-ўринни Жанубий оператив қўмондонлиги жамоаси қўлга киритган бўлса, мусобақанинг мутлоқ ғолиби бўлган ҳолда фахрли 1-ўринни вилоят ички ишлар бошқармаси жамоаси эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Танлов сўнгида ғолиб жамоалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилояти Кенгашининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech