7 Август 2025 йил
365
Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан «Ижтимоий ҳимоя ойлиги» доирасида ходимлар билан учрашув ўтказилди.
Куни кеча “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” доирасида Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан бошқарма ҳамда унинг қуйи бўлинмалари ходимлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда жорий йилнинг август ойида Республика Ички ишлар органлари тизимида “Ижтимоий ҳимоя ойлиги” ўтказилаётганлиги, ушбу ойликда барча терговчи ва суриштирувчиларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини, бошқарма раҳбарияти томонидан ходимларнинг оилавий аҳволи ўрганилиб, меҳнат фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимлар рағбатлантирилиб борилиши таъкидланди.