12 Июн 2024 йил
404
Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан «Қонунийликни таъминлаш ва темир интизом ойлиги» доирасида ходимларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.
Жорий
йилнинг 11 июнь куни «Қонунийликни таъминлаш ва
темир интизом ойлиги» доирасида Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов
бошқармаси ҳамда унинг қуйи бўлинмалари раҳбарияти томонидан терговчи ва
суриштирувчиларнинг яшаш хонадонларига борилиб, уларнинг оила аъзолари билан
яқиндан суҳбатлашилиб, яшаш шароитлари ва муаммолари ўрганилди.
Ўрганиш давомида ходимларнинг ота-оналарига
фарзандларини доимий назорат қилиш, улар томонидан коррупцион ҳолатларга йўл
қўйилмаслиги бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тавсиялар берилиб, бошқарма
раҳбарияти билан доимий алоқада бўлишлари учун, уларнинг телефон рақамлари акс
эттирилган ташриф қоғозлари тақдим этилди.