11 Октябр 2023 йил 1180

Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарининг навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонуний ҳал қилиш, фуқароларни рози қилиш борасида доимий равишда қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни ҳам вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари-Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Атаназаров томонидан ўтказилган навбатдаги қабулда 20 дан ортиқ фуқароларнинг ички ишлар органлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари тингланиб, қилинган мурожаатларни қонунда белгиланган тартибда ижобий ҳал қилиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech