5 Март 2022 йил 505

Сурхондарё вилоятининг 3-сектор ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи нисбатан оғир маҳаллалар комплекс ўрганилмоқда

Сўнгги беш йилларда мамлакатимизда аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш, турмуш даражасини ижобий томонга ўзгартириш, ҳар бир фуқаро учун муносиб, хавфсиз турмуш шароитларини яратиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Президентимиз ташаббуси билан эҳтиёжманд оилаларнинг даромад манбаини яратиш ва уларнинг турмуш тарзини яхшилаш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳусусан, ҳозирги кунда ҳар бир маҳаллада ташкил этилган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар масалалари бўйича вакиллар олдига ҳудуддаги муҳим ишларни ҳал этиш вазифаси юклатилди. Бу ишларни сифатли йўлга қўйишда секторларнинг ҳам алоҳида ўрни бор.
Президентимизнинг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 8 январдаги қарори аҳолининг мавжуд муаммоларини ҳал этиб, ҳаёт даражасини оширишда муҳим омил бўлмоқда. Шунга мувофиқ вилоятдаги 3- сектор ҳудудида “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллалар ўрганиб чиқилиб, одамларга қулай ижтимоий инфратузилма яратиб бериш ва бошқа муҳим масалаларини ечишга эътибор кучайтирилаётир.
Бунинг учун вилоятдаги 3-сектор раҳбарлари бошчилигида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни юритиш бўйича мақсадли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида вилоятдаги корхона ва ташкилотлардан бириктирилган вакиллардан таркиб топган сектор аъзолари ҳамкорлигида туманнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди.
Ўрганиш давомида Марказ, Маданият, Қўштегирмон, Баҳор ва Илғор маҳаллаларида бўлиб, у ерда 3-сектор раҳбари, сектор аъзолари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари билан бирма-бир суҳбат ўтказилди. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, бўш иш ўринларини яратиш, шунингдек вилоят ва республика миқиёсида ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар жойида ўрганилди.
Бунда маҳаллаларда яшаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига амалий кўмак бериш ва уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида, бандлигини таъминлаш, аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган ижтимоий муаммолар ечимига алоҳида аҳамият берилди.
Дастлаб туманнинг “Марказ” маҳалласида сектор ҳудудида жойлашган маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш учун сайёр қабул ташкил этилиб, 100 дан ортиқ аҳоли вакилларининг 130 га яқин мурожаати тингланди. Уларнинг 50 таси ҳал этилди Аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган фуқаролар билан ўтказилган суҳбат жараёнида Марказ маҳалласида 8 нафар, Маданият маҳалласида 1 нафар ва Қўштегирмон маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаронинг муаммоси жойида ечимини топди.
Жумладан, 1 нафар ёшлар дафтарига киритилган ёшга ўзини-ўзи банд қилиш учун меҳнат қуроллари (сварка, балгарка), 4 нафар аёллар дафтарига киритилган хотин-қизга замонавий тикув машиналари берилиб, уларнинг доимий бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. 7 нафар шароити оғир бўлган фуқароларнинг 3 нафарига ун, мой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, 3 нафар ногиронлиги бўлган шахснинг мурожаатидан келиб чиқиб, ногиронлик аравачаси тақдим этилди. Очиқ мулоқотда ижроси муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Мисол учун, Марказ маҳалласида яшовчи фуқаро Турдиев Илхомнинг яшаш хонадонида бўлиб, у ерда фуқаро томонидан ташкил этилган паррандачилик ишлари билан танишди ва келгусидаги режалари билан ўртоқлашиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига ҳар бир хонадонда парранда етиштириш бўйича ишларни жадаллаштириш кераклиги тушунтирилди.
Баҳор ва Илғор маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиси, маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар бўйича ўринбосарлари билан суҳбат ўтказилиб, Илғор маҳалласидаги “Е-auksion” электрон платформаси орқали аукционга қўйилган ва ғолиб бўлган ёшлар ва ишсиз фуқаролар билан гаплашди. Уларнинг келгусидаги режалари билан танишди.
Сайёр қабул чоғида электр таъминотидаги узилишлар, трансформаторларни алмаштириш, эски сим ёғочларни янгисига алмаштириш, ички йўлларни таъмирлаш, сув таъминотини яхшилаш, суюлтирилган газ балонлар билан таъминлаш, бўш турган бинолардан самарали фойдаланиш, бандлик йўналишида ишсиз аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш, сектор ҳудудида жойлашган “Мономарказ”га ўқитиш ва ишга жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳудудда ишсиз ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ер ажратиш, аҳолини парранда, қўй ва эчкичилик, иссиқхоналар қуриш каби мурожаатлар келиб тушди.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Исмоилов Абдувохид Саломович вилоятдан бириктирилган сектор аъзолари билан биргаликда сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ижтимоий оғир аҳволда яшаётган 20 та хонадон билан яқиндан танишиш мақсадида уларни қийнаётган 22 та оилавий муаммони жойида ҳал этди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманнинг 3-секторида мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги, улар олдида турган муҳим вазифалар ҳусусида фикр алмашилди. Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида юклатилган энг долзарб вазифаларни амалга ошириш чоралари ҳақида тушунтириш берилди.
Тадбирлар давомида туман ИИБ шахсий таркиби иштирокида ҳудудда жорий йилнинг ўтган даврида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди. Вилоят ИИБ бошлиғи туманда умумий жиноятчилик ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 тага ёки 19 фоизга камайишига эришилганини алоҳида қайд этиб, келгусида жиноятларни жиловлаш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Ангор туман 3-секторда ташкил қилиниши режалаштирилган ишларни тизимли ҳал этиш бўйича масъул корхона ва ташкилотларга зарур тавсиялар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech