1 Декабр 2022 йил 244

Сурхондарё вилоятида “Зўравонликка қарши 16 кун” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда

Шеробод туманидаги 8-сонли БМСМда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова, бошқарма масъул ходими И.Полвонова, вилоят Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш маркази бошлиғи М.Ҳафизова, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ў.Эшимова, Шеробод тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Боймуродова ҳамда бошқа масъуллар иштирокида “Зўравонликсиз оила-фаровон ҳаёт сари” мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда таълим муассасалардаги ўқувчи ёшлар учун "Оила муқаддас" мавзусида расмлар чизиш лойиҳаси, мавзуга доир тарқатмалар тарқатиш ҳамда муаммоси мавжуд хотин-қизлар учун мутахассислар томонидан суҳбатлар ташкил этилиб, фуқароларни зўравонликдан ҳимоялаш, ҳар қандай зўравонликка муносиб жазо тайинлаш миллий қонунчилигимизда қатъий белгилаб қўйилганлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Text to speech