12 Апрел 2023 йил 171

Сурхондарё вилоятида Жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан психологик давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”да келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмат психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида ташкил этилган ўқув йиғинига жалб этилган Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва  Патруль-пост  хизматлари ходимлари  билан уларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш, шунингдек уларнинг  мулоқот психологияси, муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлашга доир зарур кўникмаларини шакллантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида, ходимларнинг фуқаролар билан мулоқоти жараёнида йўл қўйиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш, муомала маданиятини ошириш шунингдек, турли стресс вазиятларига тушиб қолмасликлари учун керак бўладиган психологик машқлар юзасидан ходимларга маълумотлар берилиб, ушбу машқларни мунтазам амалга ошириб бориш ходимнинг руҳияти ва саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Text to speech