8 Январ 2023 йил 441

Сурхондарё вилоятида ўқувчи ёшлар туризм обеъктларига сайёҳат қилишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрель кунидаги “ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сон Қарори ҳамда Сурхондарё вилоят Хокими ўринбосари томонидан 2022 йил 30 декабрь куни “Ёшлар туризм хавфталиги” доирасида “Янги йилда-янги Ўзбекистон бўйлаб сайёҳат” тадбирида Сурхондарё вилояти ўқувчи-ёшларининг сайёҳатларини ташкил этиш ҳақида”ги тасдиқланган режасига асосан, 2023 йил 4-6 январь кунлари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамда халқ таълими масъуллари томонидан, Сурхондарё вилоятидаги мактабларда тахсил олаётган ўқувчи-ёшларини, вилоят худудида жойлашган туризм номойиш объектлари ҳисобланган, Термиз шаҳридаги Археология музейи, “Термиз” давлат музей-қўриқхона, Кокилдор ота ҳонақоҳи, Султон Саодат мажмуаси ва Термиз туманидаги Ал Ҳаким Ат-Термизий мажмуаларида саёҳат уюштирилди.

Ўқувчи-ёшларни туризм намойиш объектларида хавфсизлигини таъминлаб кузатиб бориш билан бирга, уларга туризм намойиш объектлари ҳақида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилиб, туризм фаолияти акс эттирилган тарқатма буклетлар ўқувчиларга тарқатилди.

Саёҳат давомида, муқаддас маскандаги музей экспонатлари, ушбу масканда мангу қўним топган табаррук зотларнинг келажак авлод учун дунёвий ва диний таълимотда қилган буюк ишлари ҳақида музей ва мажмуа масъуллари томонидан керакли маълумотлар берилди.

Text to speech