23 Май 2023 йил 232

Сурхондарё вилоятида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида “Заковат” интеллектуаль ўйини ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида 100-сон фармойиши ҳамда вилоят ИИБнинг 2023 йил 29 апрель кунидаги 39-сон фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизматининг ташаббуси билан Ички ишлар органлари тизимида хизмат олиб бораётган ходим ва ходималар иштирокида жорий йилнинг 23 май куни “Заковат” интеллектуаль ўйини ўтказилди.

Унда вилоят ички ишлар бошқармаси, шаҳар, туман ички ишлар органлари ходимлари ҳамда Ички ишлар вазирлиги Сурхондарё Академик лицейидан тузилган жами 14 та жамоа иштирок этиб, мазкур жамоалар иштирокидаги баҳслар муросасиз беллашувларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Беллашувлар натижасига кўра фахрли 3-ўринни, Ангор тумани Ички ишлар бўлимининг “Ёшлар” жамоаси, фахрли 2-ўринни Термиз тумани Ички ишлар бўлимининг “Лейтенантлар” жамоаси ҳамда 1-ўринни Музработ тумани Ички ишлар бўлимининг “Капитанлар” жамоаси  қўлга киритди.     

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари вилоят ИИБ бошлиғининг диплом, бадиий китоблар жамланмаси ҳамда пул мукофотлари бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан тантанали равишда топширилди.

Бу каби интеллектуал ўйинларнинг ташкил этилиши ички ишлар органлари ходимларининг билим ва салоҳиятини интеллектуал қобиляти шунингдек ҳозиржавоблигини оширишга хизмат қилиши билан биргаликда уларнинг ўз устида ишлашлари, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини ҳамда маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Text to speech