2 Август 2023 йил 175

Сурхондарё вилоятида ов қуролига эга бўлган фуқароларнинг қурол сақлаш тартиб-қоидаларига риоя қилаётганлиги ўрганилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан вилоят ҳудудида ов қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва ҳудудий ички ишлар бўлимларида рўйхатда турувчи “Ов қуроли” эгаларининг қуролларни сақлаш тартиб қоидаларига амал қилаётганликларини ўрганиш мақсадида, ички ишлар органлари ходимлари томонидан текшириш ва профилактик суҳбатлар олиб борилмоқда.

Бунда асосий эътибор аксарият қуроллар айнан сейфда сақланиётганлиги, сейфнинг мустаҳкамлиги, қулфлари ишончлиги, бошқа калит ёки бошқа жисм ёрдамида эшигини очишнинг имкони мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, полга ёки деворга мустаҳкам қотирилганлиги ёки қотирилмаганлиги, қайси усулда (пайдвандлаш, бетонлаб ташлаш, анкер, дюбель ёки оддий мих билан) қотирилганлиги, калитларни қаерда ва қандай тартибда сақланаётганлиги, сейф ичида қурол ва ўқ-дориларга тегишли бўлмаган бегона буюмлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, шунингдек сейф турган хона тавсифи (хонада деворлари, эшиги ва деразалари мустаҳкамлиги, хонага бегона шахсларнинг кириб–чиқиш чекланганлиги, ов чоғида ва қуролдан фойдаланишда техник хавфсизлик коидалари бўйича “Эслатма”ни темир қути (сейф) эшигининг ички томонига ёпиштирилганлиги текширилмоқда.

Шунингдек, овчилар билан учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартлари юзасидан тушунтириш профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Text to speech