10 Октябр 2022 йил 429

Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар хизмат қилган бир неча фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, касаба уюшмаси қўмитаси томонидан моддий ёрдамлар кўрсатилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг 2022 йил 28 сентябр кунидаги “Ички ишлар органларида хизмат интизоми ва ходимларда ватанпарварлик туйғуларини кучайтариш бўйича тарғибот гуруҳларини ташкил этиш тўғрисида”ги фармойишига асосан, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни миллий қадриятларга содиқ, чинакам ватанпарвар ва фидойи, бурчига садоқатли этиб тарбиялашда фахрийларнинг ёрдамидан самарали фойдаланиш ҳамда ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилнинг 3 октябрь кунидан бошлаб бир ой муддат давомида вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари билан ички ишлар органларининг фахрийлари иштирокида фойдали учрашувлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги “Гулистон” ҳамда “Гулираъно” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам фармойиш талаблари доирасида учрашув ташкил этилди.

Унда ИИВ Фахрийлар кенгаши аъзоси, юридик фанлари доктори, истеъфодаги полковник Абдуғофур Сатторов, Термиз шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари, МФЙ раислари, Ёшлар ишлари агентлиги мутахассислари ички ишлар органлари фахрийлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда юридик фанлари доктори, истеъфодаги полковник А.Сатторов, сўнгги вақтларда маҳаллаларда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳамда уларнинг барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳамкорликда ташкил этаётган ишлар, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга садоқат руҳида ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялашда ўзларининг хизматларини аямасликлари, бунда ички ишлар органлари фахрийлари ҳам беғараз ёрдамларини аямасликлари, хизматда орттирган тажрибаларини, иш услубларини ёш ходимларга ўргатиш ва кўмаклашишлари борасида керакли тавсияларни берди.

Шунингдек, дунёда рўй бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнлар, терроризм, экстремизм ҳамда ақидапарастлик каби салбий иллатларнинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар юритилди.   

Кўлами кенг йиғилишда миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк сиймолар, саркардалар ва урф-одатлар ҳақида тушунчалар бериб, ходимлар онгида ватанпарварлик туйғусини кучайтириш орқали хизмат вазифаларига виждонан ва сидқидилдан ёндошиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган ходимларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни рағбатлантириш бўйича таклифлар киритилишини билдирди.

Сир эмас, мустақиллик йилларида ички ишлар органларида намунали хизмат қилиб, ҳозирги кунда нафақада бўлган фахрийлар билан учрашувлар узлуксиз ҳамкорликни йўлга қўйиш хизматда ўзининг ижобий натижасини беришини таъкидлади. Ушбу жараёнда ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб, нафақага чиққан I ва II гуруҳ ногиронлари, ёлғиз ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фахрийлар, хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олиш ҳамда моддий ва маънавий кўмак бериш лозимлигини таъкидлади. 

Фахрий ички ишлар органлари ходимларига ўзининг тавсиялари чоғида ҳозирги кунда ходимлар томонидан содир этилаётган кўнгилсиз ва салбий ҳолатларни бартараф этиш билан бирга, келгусида бундан ҳар бир ходим ўзига хулоса қилиши, ўз касбига содиқ қолиб, садоқат билан Ватанга хизмат қилишлари юзасидан раҳбарий топшириқларни берди.

Бу борадаги ишлар вилоятнинг шаҳар-туман ИИБларида давом эттирилмоқда.

Text to speech