18 Май 2023 йил 161

Сурхондарё вилоятида Ички ишлар органлари шахсий таркиби, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлар  уларнинг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчилари  учун чуқурлаштирилган   тиббий кўриклар ташкил этилди

      Жорий йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йилида айниқса аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, тиклашдек ҳайрли ишлар кўлами кенгайиб бормоқда.  Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси Марказий даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорларидан иборат ишчи гуруҳнинг 3 кун давомида Сурхондарё вилоятида бўлиб чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ташкил этгани ҳам юқоридаги фикримизнинг амалдаги ифодасидир.

      Биламиз эрта аниқланган касалликни даволаш нисбатан осон кечади. Шу боисдан юртимизда профилактик кўрикларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ички ишлар вазирининг 2023 йил 15 февралдаги  буйруғи ижросини таъминлаш  мақсадида Ўзбекистон Республикаси  Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси Марказий даволаш-профилактика муассасалари малакали мутахассислари вилоят ички ишлар органлари шахсий таркиби, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ишчи ва хизматчилари  жорий йилнинг 15-17 май кунлари 3 кун давомида  чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

     Тадбирнинг биринчи ва иккинчи куни турли хил касалликлар билан диспансер назоратида турган ички ишлар органлари шахсий таркиби, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилган бўлса учинчи кунида вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Даволаш Профилактика Муассасалари Тиббиёт бўлимига бириктирилган улуғ ватан уруш орти қатнашчилари ва уларга тенглаштирилганлар, хизмат чоғида олган жароҳати ва касаллиги туфайли ногирон бўлиб қолган фаҳрийлар, нафақахўрлар ва уларнинг оила аъзолари малакали тор мутахассис-шифокорлари томонидан уйига бориб кўрилиб, уларни соғломлаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди

Text to speech