24 Феврал 2023 йил 186

Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ходимлари билан психологик давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданият ва хизмат интизоми кодекси”да келтирилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмат психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари психолог кансультатн Нигина Худойбердиева билан ҳамкорликда  фуқаролар билан тўғридан-тўғри  мулоқотда бўладиган ҳамда махсус воситалар билан хизмат олиб борадиган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Патруль-пост батальонида хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат самарадорлигини ошириш ва шахсий таркиб ўртасида соғлом маънавий-руҳий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ходимларнинг индивидуал-психологик ҳусусиятларини ўрганиш, шунингдек уларнинг  мулоқот психологияси, муомала маданияти ҳамда ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлашга доир зарур кўникмаларини шакллантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати давомида ходимларнинг фуқаролар билан мулоқоти жараёнида йўл қўйиши мумкин бўлган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг муомала маданияти ошириш бўйича шунингдек, турли стресс вазиятларига тушиб қолмаслик учун керак бўладиган психологик машқлар ҳақида  ходимларга маълумотлар берилиб ушбу машқларни мунтазам амалга ошириб бориш ходимнинг руҳияти ва саломатлигига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидлаб ўтилди. Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech