Сурхондарё вилоятида ёш ходимлар билан психологик давра суҳбати ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис-психологлари томонидан ИИВ Академиясини битириб келган ёш ходимлар учун давра суҳбати ташкил этилди.
Унда ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик ва бошқа иродавий сифатлари, экстримал вазиятларда психологик турғунлигини таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, ўзига хос йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш юзасидан фикр алмашилди.
Мутахассис-психолог томонидан давра суҳбати давомида жамоада ижтимоий маънавий руҳий муҳитни янада яхшилаш, хизмат фаолиятида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни баратараф этиш тўғрисида ҳам фикрлар билдирилди.