Сурхондарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида ходимларига янги қабул қилинган Қарор тўғрисида тушунтиришлар берилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январ кунидаги ПҚ 10-сон “Ички ишлар органларини халқчил тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Ушбу Қарор ички ишлар органларини аҳолининг ишончли ҳимоячиси сифатида халқчил профессионал тузилмага айлантириш, уларнинг фуқаролар, жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик билан яқин ҳамкорликда, ўзаро ва ҳамжихатлик руҳида ишлашни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспорт ва туризм обеъкларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Сурхондарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат олиб бораётган ходимлари ўртасида кенг муҳокама қилинлиб, ходимларга ушбу Қарор тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек Термиз темир йўл вокзали ҳамда Термиз аэропортининг кутиш залида ўрнатилган маниторларга ИИВ томонидан тавсия этилган видеороликлар фуқароларнинг диққат эътиборига ҳавола этилмоқда.
Бундан ташқари Термиз вагон Депосининг маънавий-маърифий йиғилиш залида Термиз минтақавий темир йўл узелига қарашли ташкилот ва корхоналарида хизмат олиб бораётган ишчи ва хизматчи ходимларига ушбу қарорларнинг мазмун моҳияти тушунтирилди.