22 Феврал 2023 йил 337

Сурхондарё вилояти ИИО ходимларининг касбий ва жанговар тайёргарлик даражалари оширилмоқда. 

Сурхондарё вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими, Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди, ИИВ Махсус отряди ва Тиббиёт бўлимининг малакали ходимлари иштирокида вилоят ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар билан ИИВнинг 2022-йил 22-сентябр кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини ташкиллаштириш тўғрисида” 383-сон буйруғига асосан навбатдаги ўқув машғулотлари ҳамда “тана вазнини камайтириш ва меъёрида сақлаш” бўйича Махорат дарслари ўтказилди.

Ўқув машғулотидан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг хизмат вазифаларини бажариш вақтида, жанговар ҳаракатларда, вазият кескин ўзгарган экстремал шароитларда ҳамда жанговар шайликнинг юқори даражаларида самарали ва ишончли ҳаракат қилиши, шунингдек юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳарбий маҳорат, тезкор-тактик фикрлаш, шунингдек, юксак ахлоқий-руҳий ва жисмоний ҳолатини шакллантиришга йўналтирилган тайёргарлик машғулотлари ҳисобланади.

Шунингдек, ўқув машғулоти давомида ходимлар томонидан турли касалликларга қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитатсия ишларини самарали олиб бориш, зарарли одатлардан воз кечиш, хусусан, алкогол ва тамаки махсулотларини истеъмол қилиш орқали касалликка чалинишнинг олдини олиш, ортиқча вазнни (семизликни) камайтириш, соғлом овкатланиш маданиятини кенг тарғиб қилиш, шу жумладан, тартибсиз ва кечки уйқу олдидан овқатланиш одатларидан воз кечиш орқали антропометрик кўрсаткичлари ҳамда бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш бўйича зарур маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январ кунидаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳияти шахсий таркибга етказилди.

Ҳозирда Сурхондарё вилояти ИИБда қонунчилик нормалари асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга, конституциявий тузумни ҳимоя қилишга, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашга қодир бўлган, мураккаб ва фавқулодда вазиятларда тўғри қарор қабул қила оладиган ходимларни тайёрлаш бўйича ташкилий ва амалий чора-тадбирлар давом этмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech