12 Май 2023 йил 179

Сурхондарё вилояти ИИО Ходималари ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023 йил 11 апрель кунидаги ички ишлар органларида “ Ватанга ва халқга садоқат билан хизмат қилиш олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят Ички ишлар органлари аёл ходималари ва ходимларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг “Шахмат ва Шашка” турлари бўйича жорий йилнинг 11 май куни Термиз шаҳар “Баркамол авлод маркази” биносида мусобақа ўтказилди, қизиқарли бахсларга бой тарзда ўтган мазкур мусабақанинг якуний натижаларига кўра спортнинг “Шашка” тури бўйича фахрли 3-ўринни Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ҲПБ инспектор-психологи катта лейтенант Г.Б.Бозорова, фахрли 2-ўринни вилоят Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бўлими статистик ва тезкор маълумотлар бўлинмаси ҳуқуқий статистика гуруҳи катта мутахассиси подполковник З.С.Турдиева, фахрли 1-ўринни вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати фаолиятини ташкил этиш бўлими маъмурий амалиёт бўлинмаси инспектори лейтенант Д.Н.Норбоева, эгаллади.

 Бундан ташқари ходимларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг “Шахмат” тури бўйича ўтказилган мусобақада фахрли 3-ўринни Термиз шаҳар 3-сон мактаб ўқувчиси А.Т.Эсанова, фахрли 2-ўринни Термиз шаҳар 4-сон мактаб ўқувчиси М.Б.Бахтиёрова, фахрли 1-ўринни эса Термиз шаҳар 1-сон мактаб ўқувчиси Т.Б.Бахтиёровалар қўлга киритишди.

 Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech