5 Декабр 2022 йил 360

Сурхондарё вилояти ИИО Фахрийлари “Кексалар учун туризм ойлиги” доирасида Самарқанд шаҳрига саёҳат қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 майдаги 340-сон қарорига мувофиқ ҳар йили ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги” этиб белгиланганлиги ҳамда кекса овлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб эътибор қаратиш ва мамлакат бўйлаб саёҳат қилишларини ташкил этиш бўйича ИИВнинг тегишли фармойишига асосан Сурхондарё вилояти ички ишлар органлида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, бугунги кунда кексалик нашидасини сураётган фахрий ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1-2 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилган эди.

Ушбу саёҳат давомида ички ишлар органлари фахрийлари Самарқанд шаҳрида жойлашган муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар ҳамда тарихий обидалар билан яқиндан танишди. Бу каби саёҳатлар соҳа фахрийларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тизимли равишда ҳар йили ташкил этилиши белгиланган.

Text to speech